Варди – «Лестер»нинг кейинги 31 йил давомида Англия термаси учун гол урган илк футболчиси бўлди

Спорт 27 Март 2016 387

Англия терма жамоасига чақирила бошлаган Жейми Варди Германия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувидаги (3:2) голлардан бирига муаллифлик қилди.

«Лестер» жамоасидан термага жалб этилган бу 29 ёшли ҳужумчи ўйиннинг 75 дақиқасида ҳимоячи Натаниэл Клайн узатган пасни голга айлантирди. Бу унинг терма жамоа учун урган илк голи бўлди.

Шу билан биргаликда Варди кейинги 31 йил давомида Англия терма жамоаси учун гол урган илк «Лестер» футболчисига айланди. Охирги марта бу жамоа аъзоси бўлганида, 1985 йилнинг июнида Гари Линекер терма жамоа сафида голга муаллифлик қилганди.

Маълумот учун, Англия чемпионатининг жорий мавсумида Варди 31 ўйинда 19 гол урган.

Кўпроқ янгиликлар