Японияда қамоққа тушиш учун такрор ва такрор жиноят амалга ошираётган пенсионерлар сони кўпаймоқда, деб ёзмоқда Financial Times нашри.

Маълум қилинишича, дўконлардаги 35 фоиз ўғриликни 60 ёшдан катта одамлар амалга оширмоқда. Бу ёш тоифасидаги 40 фоиз жиноятчилар қўлга тушиш ва қамоққа қамалиш умидида 6 мартадан кўпроқ жиноят амалга оширганлар.

"Япониядаги ижтимоий вазият кекса одамларни жиноятлар амалга оширишга мажбур қилмоқда. Давлат ёрдамини олувчи одамлар сони уруш охиридан бери энг катта кўрсаткични ташкил қилмоқда. 40 фоизга яқин кекса одамлар ёлғизликда яшамоқдалар. Бу яхши эмас. Улар қамоқни тарк этадилар, уларда на пул, на оилалари бор ва улар такрор жиноятлар амалга оширадилар", деб таъкидламоқдалар экспертлар.

Таъкидланишича, пенсионерлар энг камтарин харажатларда ҳам пенсияларининг 25 фоиздан кўпроғини кун кечириш учун сарфлайдилар.