2016 йилнинг 30 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Исроил сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар тарқатган.

Шу муносабат билан Исроил Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Тошкент шаҳрига келиши кутилмоқда.

Бу делегацияга Исроил ТИВ бош директорининг биринчи ўринбосари Жереми Иссахаров раҳбарлик қилади.