Америкада Юрий Гагаринга ёдгорлик ўрнатилади

Жаҳон 28 Март 2016 377

Вашингтондаги Смитсон институти авиация ва космонавтика Миллий музейида буюк фазогир Юрий Гагаринга ёдгорлик ўрнатилади.

Космонавт хотирасига бағишланган бюстнинг тантанали намойиш маросими инсоннинг фазога илк парвозига 55 йил тўлгани шарафига бағишланади ва 19 апрель куни бўлиб ўтади, деб хабар беради ТАСС нашри.

“Тарихдаги биринчи фазогирнинг бюсти дунёнинг энг катта бешта музейи қаторига кирадиган ҳамда АҚШда энг кўп ташриф буюриладиган музейга ўрнатилади. Бу кенг жамоатчилик, айниқса, ёш авлоднинг эътиборини 55 йил аввал содир бўлган бутун инсоният учун муҳим давр воқеасига жалб этишга имкон беради”, - деди ташкилот вакили Олег Жиганов.

Бюстни украиналик ҳайкалтарош Алексей Леонов яратди ҳамда ўз асари ва унга эгалик ҳуқуқини “Маданиятлар мулоқоти – Ягона олам” (“Диалог культур – Единый мир”) халқаро хайрия жамғармасига тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, 55 йил аввал - 1961 йил 12 апрель куни – “Восток” ракетаси бортида Юрий Гагарин билан “Бойқўнғир” космодромидан фазога учган. 108 дақиқа давомида ракета Ер шарини бир марта айланиб чиқиб, Саратов вилояти, Смеловка қишлоғи ҳудудига қўнган.

27 март куни Юрий Гагарин вафотига 48 йил тўлди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20300 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23678 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12126 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13111 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42391 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53525 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48049 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 297 Жаҳон
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 752 Жамият
КХДР Гуам оролига уюштириладиган тахминий ҳужум  видеосини тақдим этди
17:55 729 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар