2016 йил 25 март куни Галаосиё қурилиш ва транспорт касб-хунар коллежида “Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз” мавзуида давра сухбати ташкил этилди.

Унда Бухоро туман хоким ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси З. Р. Раззоқова, Республика Маънавият тарғибот маркази Бухоро тумани ҳудудий бўлими раҳбари З. Эргашева, имом Бухорий Жомеъ масжиди имом хатиби З. Болтаев, туман ИИБ ходими, милиция маёри Ш.Ҳусеновлар иштирок этишди.

Тадбирда “Диний экстремизм ва терроризмнинг аянчли оқибатлари” мавзуида видеоролик намойиш этилди. Шу билан бирга мавзуга доир кўргазма хам ташкил этилди. Тадбирда иштирок этганлар ўз маърузаларида халқимизнинг дунйода хеч кимдан кам эмаслиги ва кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, биздан кўра билимли доно ва албатта бахтли бўлишлари кераклигини таъкидлаб, асосий эътиборни ўқиш ва хунар эгаллашга қаратиш зарурлигини айтиб ўтдилар.

Тадбир сўнгида ўқувчилар ўзлари қизиқтирган саволларга хам жавоб олдилар.