Буюк Британия Покистоннинг Лаҳор шаҳрида содир этилган теракт талофатларига қарши курашишда ўз ёрдамини таклиф этди. Бу ҳақда қироллик бош вазири Дэвид Кэмерон маълум қилган.

"Мен Лаҳордаги воқеадан шокка тушдим. Биз бу теракт жабрланувчиларига ёрдам кўрсатиш учун керакли ёрдамларни кўрсатишга тайёрмиз", дея ёзган вазир ўз твиттерида.

Эслатиб ўтамиз, 27 март куни кечаси террорчи Лаҳордаги болалар боғида ўзини портлатиб юборди. Натижа асосан аёллар ва болалар ташриф буюрган ҳудудда 69 киши ҳалок бўлди. Шунингдек, 300дан ортиқ киши жабрланган.

Теракт учун жавобгарликни "Толибон" ўз зиммасига олган.