Дарахт атрофида қувур шаклидаги ажойиб шишали уй қурилади

Технология 28 Март 2016 673

Қозоғистонлик архитектор Айбек Алмасов дарахтларнинг инсонлар томонидан йўқ қилинишига қарши ғояни ўзида акс эттирган шишали дарахт уйнинг лойиҳасини тақдим этди.

Мазкур лойиҳа 2013 йилда сармоядорлар томонидан маблағ тўхтатилгандан сўнг амалга ошмай қолган. Айни дамда шиша ва қуёш панеллари ишлаб чиқарувчилари “A. Masow Architects” компаниясининг “Уй ичидаги дарахт” лойиҳасига қизиқиш билдиришмоқда ва яқин орада амалга ошиши ҳам мумкин.

“Бундан икки йил аввал мен зарарсиз ва табиатга жуда яқин бўлган уй лойиҳасини яратдим. Мен табиатни ҳурмат қиламан, у бизни боқади лекин биз уни вайрон қилмоқдамиз”, - дейди Айбек Алмасов Bored Panda нашрига.

“Мен ўрмонларнинг йўқ бўлиб кетиш хавфини олдини олиш мақсадида бу муаммога ечим қидирдим. Ахир биз табиат билан уйғунликда яшашимиз лозим. Шунинг учун, мен дарахт атрофида ажойиб қувур шаклидаги шиша уйни яратдим”, - деб давом эттирди Алмасов.

Кўпроқ янгиликлар