АҚШ президентлигига республикачилар томонидан номзод сифатида кўрсатилганлардан бири, миллиардер ва сиёсатчи Дональд Трамп яна бир бор бува бўлди. Унинг қизи Иванка ўз твиттерига ўғил кўргани ҳақида ёзган.

Хабар қилинишича, чақалоққа Теодор Жеймс дея исм қўйишган.

"Теодор Жеймс туғилди. Жаред ва мен ўзимизни ақлбовар қилмас даражада бахтиёр сезяпмиз", дея ёзган у.

Қайд этиш керакки, бу Иванканинг учинчи фарзанди. Эндиликда Дональд Трампнинг набиралар сони саккиз нафарга етди.

Vanity Fair нашрининг ёзишича, Трампнинг қизи бундан олдинроқ яҳудийлик динига ўтганди. Миллиардер яқин вақт ичида "ажойиб яҳудий болакай" дунёга келиши ҳақида ҳазиломуз гапирган.

Дональд Трамп саккизинчи марта бува бўлади