Дубайдаги энг қимматбаҳо турар-жойларни ўз ичига олган бино 2018 йилдан сотувга қўйилади. Нархи 200 миллион дирҳам ва майдони 42 минг квадрат фут бўлган пентҳаус Палм Жумайрадаги “One” номли турар-жой мажмуасида жойлашган.

Шоҳона пентҳауснинг яқин келажакдаги эгасига бинонинг томида жойлашган ҳовуз билан бирга 17 минг квадрат фут майдонли очиқ айвон, хусусий сауна ва кинотеатр, арт-галерея, кутубхона, идора, ўйин хоналари ва ўн икки автомобилни парковка қилишга мўлжалланган майдонча насиб этади. Пентҳауснинг ичида эса 8та ётоқхона ва 7та чўмилиш хоналари мавжуд.

“One” турар-жой биносининг қурилиш ишларини “Омният” дастурлаш компанияси амалга оширмоқда. Бинода “люкс” тоифали 90та уй қад ростлайди. Бундай кўчмас мулкнинг минимал қиймати 14 миллион дирҳамни ташкил этади.

Reidin маркетинг компанияси маълумотларига кўра, 2015 йилда Дубайдаги энг қиммат уй 24.43 миллион дирҳамга сотилган. У The Fairmont Palm Residences’да жойлашган. Бу уйнинг майдони 7.5 минг квадрат метрни ташкил қилади. 2014 йилда дунёдаги энг баланд “Бурж Халифа” минорасида жойлашган уй 60 миллион дирҳамга сотилиб рекорд даражани қайд этган.

Айни дамда пейзажли ҳовузга эга дунёдаги энг қиммат пентҳаус Монаконинг Odeon Tower биносида жойлашган бўлиб, унинг нархи 1.47 миллиард дирҳамни ташкил этади.