Франция ва Россия терма жамоалари ўртасидаги футбол учрашуви бўлиб ўтадиган Сен-Денидаги «Стад де Франс» стадиони атрофида снайперлар жойлаштирилади. Бу ҳақда Париж шаҳар жамоат тартибини сақлаш ва йўл ҳаракати тартибга солиш штаби раҳбари Лоран Симонен маълумот берган.

«Снайперлар стадион атрофига жойлашади. Стадионнинг ўзида эса полициянинг кучли тайёргарликка эга алоҳида қўшини иш олиб боради. Жами бўлиб ўйин пайтида 400 нафар полиция ходими ишлайди», — дея Симонендан иқтибос келтиради BFMTV.

Бундан олдинроқ, Россия терма жамоаси жойлашган Париж яқинидаги меҳмонхона қаттиқ қўриқланаётгани ҳақида хабар берилганди.