Ғарб ОАВи Пальмиранинг озод этилишини Москва ва Асаднинг муҳим ғалабаси деб тан олдилар

Жаҳон 28 Март 2016 350

Суриянинг Пальмира шаҳрининг ИШИД жангариларидан озод этилиши Суриядаги вазият Россия аралашувидан кейин қанчалик ўзгарганини кўрсатади, деб ёзмоқда ғарб матбуоти.

Пальмиранинг озод этилиши Сурия ҳукумати учун муҳим стратегик роль ўйнайди, деб ёзмоқда Ғарбнинг нуфузли нашрлари. Washington Post газетасининг таъкидлашича, ЮНЕСКО жаҳон мероси рўйхатига кирувчи қадимий шаҳарнинг қўлга киритилиши Башар Асад учун муҳим ғалаба бўлди. Газетада бу ғалаба "жангариларга катта талофат етказиб, Асаднинг мавқеини мустаҳкамлаган" Россиянинг ғалабаси ҳам дейилган.

"Бу жанг Россия аралашуви Асаднинг мавқеини қанчалик ўзгартирганини навбатдаги маротаба кўрсатди", деб ёзмоқда WP New York Times.

Худди шундай фикрни The Guardian британ нашри келтирмоқда. Нашр шарҳловчилари Пальмиранинг озод этилиши Дамашқ ва Москвада "жанговар руҳни анча оширади" деб таъкидламоқдалар.

Сурияда инсон ҳуқуқларига амал қилинишини мониторинг қилиш маркази мутахассислари ИШИД жангарилари 2013 йилда "ҳалифаликни" эълон қилганидан кейин энг катта мағлубиятга учраганини айтмоқда.

"Асад учун Пальмиранинг қайтариб олиниши рамзий ва стратегик аҳамиятга эга. Унинг қўшинлари энди Раққага ҳужум қилиш учун яхшироқ позицияларни эгалладилар", деб ёзмоқда Die Zeit немис нашри.

Экспертларнинг фикрича, ИШИДнинг Пальмирада мағлубиятга учраши унинг "катта Сурия чўли" устидан назоратни йўқотишига олиб келади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8721 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42747 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68985 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40097 Lifestyle
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 31 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 299 Жаҳон
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2013 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 2858 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар