Германияда поездлар шикоятлар сабаб аёллар учун махсус вагонлар билан таъминланади

Жаҳон 28 Март 2016 412

Regiobahn немис темир йўл компанияси Хемниц ва Лейпциг орасидаги поездларга аёллар учун алоҳида вагонларни таъминлаб беради, дея хабар беради Mirror нашри.

Компания аёлларнинг номусга тегиш бўйича берган шикоятлари сабабли ушбу янгиликни киритишини эълон қилди.

Янги вагонлар поездда локомотивдан кейин кетма-кет жойлашади. Вагонга поезд ҳайдовчисининг яқин бўлиши аёллар ўзини бехавотир ҳис этишига ёрдам беради.

Бироқ, компания вакилларининг айтишича, мазкур чораларнинг амалга оширилишида ўтган йилнинг 31 декабрь куни Кёльн шаҳридаги содир бўлган воқеаларнинг алоқаси йўқ.

Янги йил арафасида Германия полициясига Кёльндаги ўнлаб мигрантлар томонидан амалга оширилган, дея тахмин қилинган номусга тегиш тўғрисида 800дан ортиқ шикоятлар келиб тушган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71691 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37281 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21600 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81383 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61962 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1229 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 857 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 784 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 350 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 672 Маданият
Кўпроқ янгиликлар