Иордания қироли Туркияни Европа билан қасдлашишда айблагани маълум бўлди

Жаҳон 28 Март 2016 387

Иордания қироли Абдулланинг фикрига кўра, Туркия қасддан Европага ИШИД террорчиларини юбормоқда, деб хабар қилади The Independent.

Нашрда келтирилишича, Абдулла бу баёнотни 11 январда АҚШ конгресси аъзолари олдида маълум қилган, бироқ ушбу чиқиш ҳақидаги маълумот яқингача эълон қилинмаган эди.

Конгрессменлар билан бўлган ўша учрашувда қирол Туркия террорчиларни тайёрлайди ва Европага юборади, деб ҳисоблашини билдирган. Бундан ташқари, у Туркияни ИШИД билан нефть савдосига алоқадорликда ҳам айблаган.

“Террорчиларнинг Европага йўналтирилиши Туркияга хос сиёсатнинг бир қисмидир”, - деб фикрини билдирган Абдулла.

Туркия ва Иордания расман иттифоқдош ҳисобланади, бироқ қочқинлар билан боғлиқ инқироз уларнинг муносабатлари дарз кетишига олиб келган. Қирол Абдулла Туркиянинг Европа Иттифоқи билан келишувидан норози.

Кўпроқ янгиликлар