Жазоирнинг жанубида ҳарбийлар минган вертолёт ҳалокатга учради ва 12 киши ҳодиса қурбонига айланди. Бу ҳақда Рейтер хабар берган.

Хабар қилинишича, яна 2 ҳарбий жиддий жароҳатлар олган.

Жазоир Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, бу ҳалокат Регган шаҳридан узоқ бўлмаган ҳудудда юз берган. Вертолёт қулашига техник носозлик сабаб экани айтилган.