Керри: республикачиларнинг мусулмонлар иммиграцияси бўйича қараши АҚШ обрўсига путур етказади

Жаҳон 28 Март 2016 361

АҚШ давлат котиби Жон Керрининг айтишича, президент лавозими учун Республикачилар партиясидан номзодларнинг мусулмонлар жамоасини мамлакатдан чиқариб юбориш ва терроризмга қарши кураш доирасида қийнаш мумкинлиги борасидаги фикрлари, Қўшма штатлар обрўсини тушириб юбормоқда. У бу ҳақда CBS телеканалининг Face The Nation кўрсатувида баёнот берди. 

“Бу ҳолат, АҚШдаги президентлик пойгасини кузатиб бораётган жаҳон ҳамжамиятини, "адолат билан айтганда шок ҳолатига туширмоқда", дейди у.

Унинг сўзларига кўра, республикачиларнинг бундай нуқтаи назари АҚШнинг ишончли ва жиддийлигини шубҳа остига қўяди.

Унинг қўшимча қилишича, юқоридаги масалаларнинг айримлари бўйича билдирилаётган фикрлар, «Америка обрўсига путур етказувчи ғоялардир».

Керри суҳбат чоғида бирон кишининг номини тилга олмаган бўлса-да, телеканалнинг тахминича, давлат котиби республикачилардан икки номзод — миллиардер Дональд Трамп ва Техас штатидан сенатор Тед Крузнинг фикрларини танқид қилган.

Бундан аввал, Дональд Трамп Америка мусулмонлари террорчиларнинг ҳужумларини олдини олиш учун етарли фаоллик кўрсатмаяпти, деган фикрни билдириб ўтган эди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34148 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72393 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10510 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136519 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 61 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 391 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 185 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 339 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар