"Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?" шиори остида тарғиботчилар Тошкент вилоятига йўл олди

Ўзбекистон 28 Март 2016 1743

Хабарингиз бор мазкур йилнинг 1 мартидан бошлаб, тарғибот тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маданий-маърифий ва тарғибот ишларини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари режаси” ижросини доирасида, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

“Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари ўқувчи ва талаба ёшларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, юксак инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини мафкуравий, маънавий ва ахборот таҳдидларидан ишончли ҳимоя қилиш, уларда ғоявий иммунитет ва фаол фуқаролик позициясини шакллантириш мақсадида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Тошкент вилоятида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш учун Республикадаги таниқли шоир, ёзувчи ва ёш олимлар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари ҳамда “Ниҳол” мукофоти совриндорларидан иборат тарғиботчилар гуруҳлари 28 март куни эрта тонгдан Тошкент вилоятининг Ангрен, Олмалиқ, Чирчиқ ва Бекобод туман ва шаҳарларининг умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасаларига йўл олдилар.

Тарғибот гуруҳлари вакилларимиллий қадриятларимиз, маданий меросимиз, уларнинг жамиятда ва ҳар биримизнинг ҳаётимизда тутган ўрни, турли диний-экстремистик оқимларга кўр-кўрона кириб кетишнинг салбий ва аянчли оқибатлари, фарзандларнинг ўз ота-оналари ва Ватани олдидаги бурчлари, касб ва ҳунарга эга бўлишнинг аҳамияти тўғрисида, ватанпарварлик, меҳр-оқибат, юртга садоқат каби мавзуларда фикрлар билан ўртоқлашишни мақсад қилганлар.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47217 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 63899 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34765 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19795 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75333 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60322 Жамият
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 48 Жаҳон
«Реал» Иско учун космик нарх белгилади
18:29 956 Спорт
Хоразмда жиноятчиликка қарши ёшлар акцияси бўлиб ўтди
18:29 117 Жамият
Кўпроқ янгиликлар