Аҳоли сонининг ошиши ва шу билан бирга хусусий автомашиналар сонининг кўпайиши одамларга йўл қатновида қулайлик яратиш билан бирга қатор муаммоларни ҳам келтириб чиқаради.

Масалан кўп қаватли турар жойларда машиналар қўйишга жой камлиги, тўхтаб турган машиналарнинг пиёдалар ҳаракатига халал бериши, машиналарнинг хавфсизлиги ва ҳоказо.

Шуларни инобатга олиб, кўп қаватли автотураргоҳлар қуришни кенг тарғиб қилиш режалаштирилмоқда.

Кўпқаватли автотураргоҳлар қуриш лойиҳаси билан чиққан ташаббускор тадбиркорлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланади, жумладан имтиёзли кредитлар тақдим этиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

Тузатиш киритилди:

Ушбу хабар чоп этилганда, кўп қаватли автотураргоҳлар қурмоқчи бўлган тадбиркорларга имтиёзли кредитлар «Тошкент Бош План ЛИТИ» томонидан тақдим этилиши ҳақида хато маълумот ёзилган.

Тошкент бош плани лойиҳалаш ва илмий тадқиқот институти кредит ажратиш билан шуғулланмайди. (11 апрель, 2016 йил)