Италиянинг «Ювентус» клуби яримҳимоячиси Поль Погба ўтган йилнинг ёзида Англияга кўчиб ўтиши мумкин эди.

Француз футболчисига Европанинг бир қатор клублари қизиқиш билдиришган, бироқ аниқ таклиф билан фақатгина «Челси» чиққан. Жамоа Погбага 90-95 миллион евро атрофида таклиф қилган.

L’Equipe берган хабарга кўра, футболчини шартнома шартлари ва ўша пайти жамоа бош мураббийи бўлган Жозе Моуриньо билан ишлаш қизиқтирган.

Аммонинг Погба вакиллари «Челси» таклиф билан кеч мурожаат қилган деб ҳисоблашган ва шартноманинг барча бандлари бўйича келишувга эришиб бўлмаслигини билдиришган.

Лондон клуби ҳозирда ҳам футболчига қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, Погбага «Барселона», «Реал», «ПСЖ» ва «Манчестер Сити» жамоалари ҳам қизиқиш билдирган.