АҚШнинг Москвадаги элчихонаси матбуот котиби Уильям Стивенснинг айтишича, АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси директори Москвага ташрифи вақтида Россия томони билан Суриядаги ўт очишни тўхтатиш тартибига амал қилинишининг муҳимлигини муҳокама қилди ва АҚШнинг Башар Асаднинг Суриядаги сиёсий ўтиш манфаати йўлида кетиши кераклиги ҳақидаги фикрини тасдиқлади. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

"Директор Бреннан март бошида Москвага ташриф буюрди ҳамда россиялик расмий шахслар билан музокараларда Россия ва Асад тузуми ўзларининг Сурияда ўт очишни тўхтатиш бўйича мажбуриятларига амал қилишлари кераклигини таъкидлаб ўтди", деб айтди Стивенс.

Стивенснинг айтишича, Бреннан "АҚШнинг Сурияда сиёсий ўтиш жараёнини тўлиқ қўллаб-қувватлаш ва Сурия халқининг танловини акс эттирадиган ўтишни таъминлаш учун Асаднинг кетиши зарурлиги борасидаги фикрини тасдиқлади".