Кимёвий мерос фондининг ходимлари "фалсафий тош" яратиш усулини ўйлаб топишди. Фонд сайтида хабар берилишича, хусусий коллекционердан Исаак Ньютоннинг кимёвий тадқиқотлари қайд этилган ҳужжат қўлга киритилган.

"Ньютон америкалик алкимёгар Эйреней Филалет тахаллуси остида яширинган Жорж Старк қўлёзмаларига кўра, фалсафий жисмнинг тайёрланишига сурма, Марс ва Ойнинг (алкимёда Марс - темир, Ой - кумуш)қўллашни кўзлаган.

"Тахмин қилишларича, фалсафий аралашма бир металлни бошқасига айлантириши керак бўлган. Бу жараён фалсафий тошни яратиш учун зарур ҳисобланган, алкимёгарлар бу тош ёрдамида исталган металлни олтинга айлантиришга ишонишган", - дея изоҳ беради Кимёвий мерос фондининг вакили Жеймс Уолкел.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, Ньютон Старкнинг ёзувларидан шахсий алкимёвий тажрибаларини ўтказишда фойдаланган бўлиши мумкин. Шунга қарамасдан, буюк олимнинг Кембрижда сақланаётган лабаратория ёзувларида фалсафа тошини яратишга урингани ҳақида ҳеч қандай аниқ маълумот йўқ.