Бугун – 28 март куни Тошкент шаҳри ҳудудидаги йўллар таъминоти мавзусига оид матбуот анжуманида Себзор ҳудудида қурилган замонавий йўл усти йўлагига ўхшаш учта йўлак қурилиши маълум қилинди.

Йўл усти кўприкларининг хавфсиз, замонавий ҳамда қурилиш ишлари ҳам тезкор ва ер ости йўлига нисбатан камхаржроқ эканини инобатга олиб, Чилонзор тумани Отчопар бозори, Бек барака бозори атрофида ҳамда Қўйлиқ массиви ҳудудида ер усти йўлаклари қурилиши режалаштирилган.