АҚШнинг Гэллап институти томонидан “Қонуний тартибларга итоат қилиш индекси” мавзусида 2015 йилда ўтказилган ва эълон қилинган тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон 141 мамлакат ичида 2-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлининг биринчи ўринбосари Турсунпўлат Тошпўлатов маълумотига асосланиб, “Даракчи” нашри ёзмоқда.

Профилактика инспекторларининг жиноятга олиб келадиган сабаб ва ҳолатларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратилган саъй-ҳарактлари натижасида жорий йилнинг ўтган ойларида 2300га яқин маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилмагани қайд этилган.