Ўзбекистон тезкор поездларга эга давлатлар рейтингида АҚШ ва Финляндиядан олдинги ўринни эгаллади

Ўзбекистон 28 Март 2016 621

Ўзбекистон юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларга эга 20 мамлакат ичида тузилган рейтингда 17 ўринни эгаллади. Рейтинг GoEuro талқини бўйича Global High-Speed Train Ranking кўринишида тузиб чиқилган.

Мазкур рейтинг асосини поездларнинг рекорд тезлиги, операцион тезлиги, шунингдек темирйўл йўналиши ва аҳолининг қамрови ва 1 кмга масофада аҳолига нисбатан харажат кўрсаткичлари ҳисобга олинган.

Рейтингга кўра, Ўзбекистонда поезднинг энг юқори тезлиги 255 км/соатни (17 кўрсаткич), операцион тезлик эса 250 км/соатни (13 ўрин) ташкил қилган.

Ўзбекистонда темирйўл йўналишида тезюрар поездларнинг улуши 8,21 фоизни ташкил этади (6 ўрин). Натижада GoEuro талқиинига кўра, Ўзбекистоннинг 9,01 фоиз аҳолиси тезюрар поезддан фойдаланиш имкониятига эга (16 ўрин).

GoEuro`нинг қайд этишича, Ўзбекистон аҳолиси тезюрар поезднинг 1 км масофаси учун 0,18 евро сарфлайди (11 ўрин).

Рейтингда Япония, Жанубий Корея ва Хитой кучли учликни эгаллашган. АҚШ 19 ўринда. Финляндия эса сўнгги 20 ўринда қайд қилинган. Россия 15 поғонани эгаллаб турибди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12427 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66976 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36888 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 374 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 277 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2893 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 810 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 468 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1544 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар