Украина президенти Петро Порошенко Донбассда қилган чиқишида тинчликни тиклаш муҳимлиги ҳақида фикр билдирган. Бу ҳақда “112 Украина” телеканали хабар қилган.

“Биз яна бир нарсани тиклашимиз лозим, тинчликни. Донбассда артиллерия зарбалари берилмаслиги учун, танклар овози эшитилмаслиги ва Донбассда украинлар қурбон бўлмаслиги учун тинчликни тиклашимиз лозим. Бунинг учун, Минск келишувлари амалга ошишини кутавериб тоқатимиз тоқ бўлди. Шу сабабли, босқинчи Россия ўз қўшинларини олиб чиқишини талаб қиламан. <...> Донбасс еридан уларга “йўқолинглар!” дея мурожаат қиламан”, деган Порошенко.

Бундан аввалроқ, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Украина ҳудудида рус ҳарбийлари мавжудлиги тўғрисидаги хабарларни асоссиз деб атаган эди.