Россия ҳарбий-космик қўшинларига қарашли иккита зарба берувчи Ми-24 ва битта Ми-35 вертолётлари Сурияни тарк этди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

Уларни Ан-124 «Руслан» ҳарбий юк ташувчи самолёти доимий манзилига келтиради.

Вертолётлар билан бирга, Хмеймим авиабазасини, мазкур техникаларга хизмат кўрсатган муҳандис-техник ва учувчилар таркиби ҳам тарк этган.

Хмеймим аэродромидаги ҳарбий авиация, авиабаза ва унга ёндош ҳудудларни қўриқлаш, мудофаа қилиш, парвоз қилаётган ҳамда қўнаётган ҳаво кемаларини кузатиш, ҳарбийлар ва юкларни ташувчи Ми-8 вертолётларини ҳимоя қилиш билан шуғуллангани ҳақида Ми-24 вертолётлари бўлими бошлиғи маълум қилган.

Бундан аввал, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков, Хмеймим ва Тартусдаги ҳарбий базаларни қўриқлаш учун рус ҳарбийларининг бир қисми қолаётганини айтган эди.