Нидерландия полицияси Роттердамда Франция сўрови билан террорчиликка алоқадорликда гумон қилинган французни қўлга олди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги Нидерландия полициясига иқтибос келтирган ҳолда.  

Прокуратура маълумотларига кўра, 32 ёшли француз ҳибсга олинган, у "теракт амалга оширишни режалаштиришга алоқадорликка" гумон қилинмоқда. Гумонланувчининг жойлашган ўрни тергов давомида аниқланди, гумонланувчидан ташқари яна 3 киши ҳибсга олинган.

Нидерландияда бошқа маълумотларни беришдан бош тортилди ва гумонланувчини ҳибсга олиш Франция ҳуқуқ-тартибот муассасалари олиб борган терговнинг бир қисми ҳиобланиши таъкидлаб ўтилди.

Ҳибсга олинган кимса Францияга юборилади. Қолган 3 киши Нидерландия олиб борган терговга тегишли бўлгани учун шу ерда қолади.