Кёрлинг бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида Швейцария аёллар терма жамоаси бош совринни қўлга киритди.

Канаданинг Свифт-Керрент шаҳрида бўлиб ўтган финал босқичида швейцариялик аёллар Япония терма жамоасини эндлар бўйича 9:6 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Бронза медаллари россиялик кёрлинг усталарига насиб қилди.

Шу тариқа, Швейцария терма жамоаси кетма-кет учинчи, умумий ҳисобда олтинчи марта жаҳон чемпионатида зафар қучишди.