Сурияда ИШИД худкуши Пасха байрами вақтида Сурия Православ черковининг авлиё Георгий ибодатхонасига кираверишда ўзини портлатиб юборди. Теракт Хасака вилоятидаги Рас-Ал-Айн шаҳрида юз берди. Портлаш оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Русская весна" нашри Сурия ва араб ОАВларига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда. Қурбонларнинг аниқ сони айтилмаган.

Маълум бўлишича, аёл ИШИД пойтахти ҳисобланувчи Раққадан келган бўлган. Унинг шахси ҳали ўрнатилмаган.

Ушбу теракт католик насронийлар томонидан Пасха байрамининг нишонланиши вақтида юз берди. Сурия Православ черкови ҳам шу куни бу байрамни нишонлаган.

Рас-Ал-Айн шаҳри курд исёнчилари томонидан назорат қилинади. Шаҳар бир неча бор террорчилар ҳужумига учраган.