28 март куни Тошкент шаҳри ҳудудидаги йўллар таъминоти мавзусига оид матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда Тошкент шаҳар ҳокими Усмонов Раҳмонбек Жаҳонгирович ҳокимиятнинг қайси соҳада аҳоли олдида қарздор эканини маълум қилди.

“Агар менга шу мазмунда савол билан мурожаат қилишса, мен ҳокимият аҳоли олдида йўл таъминоти масаласида қарздор, деб жавоб берган бўлардим”.

Унинг айтишича, аввалроқ бу саволга кўп қаватли уйлардаги лифтларнинг аҳволи деб жавоб берган, лекин ҳозир лифтлар таъминоти борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди ва оширилмоқда.

Энди энг аввалги ўринга йўллар таъминоти масаласи чиқди.

Ҳокимнинг тан олишича, таъмирталаб ва ҳаракатланиш ноқулай бўлган йўллар талайгина. Амалга оширилиши бошланган бу улкан лойиҳа натижасида йўлларда сезиларли қулайликлар яратилади. Далил сифатида, ҳоким йўллар таъминоти бўйича охирги беш йил ичида сарфланган маблағ миқдоридаги сумма яқин бир йил ичида йўлларни яхшилашга сарфланади.

Хусусан, кенг кўламли асфальтлаш ишлари олиб борилади.

Энди Тошкентда трамвай юрмайди

Трамвай йўллари билан бирга уйлари бузиладиган одамларга товон пули тўланади

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманига метробуслар қатнови йўлга қўйилади

Отчопарда йўл усти йўлаклари қурилади

Тошкент йўлларидан олиб ташланадиган трамвайлар хорижликларга сотиб юборилади