Тошкентда яна бир ҳалқа йўли пайдо бўлади

Ўзбекистон 28 Март 2016 1298

28 март куни Тошкент шаҳри ҳудудидаги йўллар таъминоти мавзусига оид матбуот анжумани ўтказилди.

Автомобиль йўллари, кўприклар қуриш, трамвай йўлларини демонтаж қилишга бағишланган бу анжуманда шаҳардаги йўлларда амалга ошириладиган ўзгаришлар борасида батафсил маълумот берилди.

Маълум қилинишича, "Нурафшон" кўчасининг Беруний кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача қисмидан фойдаланган ҳолда айланма йўл юзага келиши натижасида марказий кўчаларда оқимнинг енгиллашувига эришиш кўзда тутилган. Шу мақсадда, "Нурафшон" ва Беруний кўчалари чорраҳасидан Оқтепа майдонигача 3,8 километрлик йўл қуриш ишлари бошланади.

Шунингдек, Нукус кўчасининг Бобур кўчасидан собиқ тўқимачилик комбинати орқали Шота Руставели кўчасига қадар бўлган 1 километрлик янги бўлаги ҳам қурилиши маълум қилинган.

"Нукус кўчаси Шота Руставели кўчасидан Бобур кўчасигача 1 километрга узайтирилади. Беруний кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача, "Нурафшон" кўчасининг Беруний кўчасидан Оқтепа майдонигача узайтирилиши, Муқумий, Нукус, Қодирий, Шароф Рашидов-Нурафшон кўчалари давом эттирилиши орқали Тошкент шаҳрида янги транспорт ҳалқа йўли вужудга келади", дейилади анжуман пресс-релизида.

Шаҳарнинг марказий кўчаларида тирбандликнинг олдини олиш мақсадида "Тараққиёт" кўчаси ҳам узайтирилади, Паркент кўчасидаги катта ҳаракат оқимидан келиб чиқиб, "Олтинтепа" кўчасидан "Катта ҳалқа йўли"гача реконструкция қилинади.

Ўзбекистон пойтахтидаги трамвай йўлларини демонтаж қилиш ишлари давом эттирилади — жами 87,8 километр рельс, хусусан, Муқимий, Самарқанд дарвоза, Меҳржон-Сайхун, Алиев, Темирйўлчилар, Кичик ҳалқа йўли, Белтепа, Шифокорлар, Тошкент автомобиль ҳалқа йўли, Фарҳод-Тўқимачи, Маннон Уйғур-Бешқайрағоч, Лутфий, Катта Хирмонтепа, Қамарнисо, Форобий, Оҳангарон йўли, Қорасув, Фарғона йўли, Янги Қўйлиқ, Қушбеги ва Бунёдкор кўчаларидаги трамвай йўллари олиб ташланади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36305 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76200 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11692 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142470 Жамият
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 158 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 134 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2127 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 1504 Lifestyle
Швециялик яҳудий Фаластинга пиёда жўнади
10:19 686 Жамият
Чимёнда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди
10:12 1454 Жамият
Кўпроқ янгиликлар