Украина сўнгги икки йил мобайнида табиий газ истеъмоли ҳажмини қарийб 32 фоизга қисқартиришга эришди. 2013 йилги 50,4 млрд кубдан 2015 йил якунига кўра 34,4 млрд куб газ ишлатилган. “Укртрансгаз” раҳбари Игорь Прокопив компания сайтига берган интервьюсида шу ҳақда маълум қилган.

"Украинада табиий газ истеъмоли борасида пасайишни кузатишимиз мумкин. Агар 2013 йили Украина йилига 50,4 миллиард кубметр газ ишлатган бўлса, 2014 йилда бу рақам 42,6 миллиардни ташкил этди. 2015 йили эса 34,4 миллиард кубметр газ ёқилган. Бу нимани англатади?", -дейди “Укртрансгаз” раҳбари.

"Албатта, ЯИМ нинг тушиши ва аҳолининг табиий газни тежашидан даолатдир", деб саволига ўзи жавоб берган Прокопив.

"Прокопивнинг фикрича, бу ҳолатни салбий баҳолаш ноўриндир. Польшада аҳоли жон бошига ЯИМ ишлаб чиқариш Украинага қараганда 2–2,5 баравар кўп бўлишига қарамай, у ерда йилига 16 млрд кубметр газ истеъмол қилинади", деган “Укртрансгаз” раҳбари.

Унинг айтишича, аслида бу мамлакат ва унинг иқтисодиёти учун ҳам ижобий ҳолатдир.

Бундан аввал, Украина энергетика ва кўмир саноати вазири Владимир Демчишин мамлакатдаги газ захираси камида 50 йилга етишини айтганди.