Венесуэлада Пасха байрами нишонланиши муносабати билан ўлпон сифатида одатга кўра таниқли сиёсатчилар тулуми (қўғирчоқ шаклидаги кўриниши) ёқиб юборилди, деб хабар бермоқда El Nacional нашри.

Жанубий Америка давлатларида урф бўлган одатга кўра, бу куни "Иудалар (сотқинлар) ёқилиши" деб аталувчи маросим бажарилади.

Таъкидланишича, бундай "ўлпонга" Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг анъанавий рақиби, АҚШ президенти Барак Обама муносиб топилиб, уларнинг тулумлари ёқиб юборилди.

Сиёсатчиларнинг тулумлари турли сиёсий кучлар – Венесуэладаги амалдаги ҳокимият тарафдорлари ва унга қарши чиқаётганлар томонидан ёқиб юборилган. Тарафдорлар мос равишда Обама тулумини, қаршилар эса Мадуро тулумини ёқишган.

Шунингдек, шу кунда мамлакатнинг мухолиф парламенти раҳбари Энри Рамос, Марказий банк раиси Нельсон Мерентес ва бош прокурор Луиса Ортега Диас тулумлари ҳам ёқилди.