25 март, жума куни украиналик боксчилар Владимир ва Виталий Кличко Klitschko Foundation хайрия ташкилоти билан биргаликда анъанавий хайрия тадбири ташкил қилди. Бу ҳақда Кличколарнинг кичиги ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилган.

Мазкур тадбир давомида 3 миллион доллар миқдорида пул йиғилди. Хайрия аукционида Арнольд Шварценеггер, Сильвестр Сталлоне, Рожер Федерер, Роберт Бейкер, Александр Поветкин, Андрей Шевченко, Porsche компанияси ва Монако князи Альбер II вакиллари ҳам иштирок этишди.

Хабар қилинишича, йиғилган барча пуллар Klitschko Foundation хайрия фондининг ривожи учун сарфланади.