Япония ҳукумати ядрога нисбатан 3 принципга қатъий амал қилади - ядровий қуролга эга бўлмаслик, уни киритмаслик ва ишлаб чиқармаслик. 

Япония ядровий қуролга кескин қарши бўлиб, юқорида қайд этилган принципларига содиқдир. Бу ҳақида Япония вазирлар маҳкамасининг бош котиби Ёсихидэ Суга ўз фикрини билдирди.

"Ядровий қуролга қарши 3 принцип - бу мамалакатимизнинг муҳим сиёсий омилларидан бири", - деб таъкидлади у. Суги АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан даъвогар Дональд Трампнинг Япония ядровий қуролга қаршиликдан воз кечиши ёмон қадам бўлмаслигини айтганидан сўнг шундай изоҳ берди.

"Бу биз, яъни АҚШ учун ёмон деб ўйламайман", - деди Трамп. У КХДР ҳукуматининг юритаётган сиёсатидан келиб чиққан ҳолда шундай хулосага келганини маълум қилди.
Японияда ядровий қуролга қарши сиёсат юритилса-да, у қонуний жиҳатдан кучга кирмаган.