Японияда якудзанинг 8 нафар аъзоси қўлга олинди

Жаҳон 28 Март 2016 323

Япониянинг шимолий ороли Ҳоккайдо полицияси 8 нафар якудза жангчиларини қўлга олди. Уларнинг орасида мамлакатдаги йирик "Ямагути-гуми" синдикатига мансуб маҳаллий жиноий гуруҳ бошлиғи - Ясунори Китагаву ҳам бор.

Ҳибсга олинганларнинг барчаси 18 март куни "Ямагути-гуми" тўдасидан рақиб "Кобэ Ямагути-гуми" гуруҳига ўтган сафдошларининг уйига ҳужум қилмоқчи бўлишганди. Полиция бундан хабар топиб, жиноятнинг олдини олди.

Бу "Ямагути-гуми" ва ундан ажралиб чиққан тўданинг ўтган йил августидан буён давом этиб келаётган навбатдаги зиддиятидир. У Япониянинг 47 префектурасидан 10тасини қамраб олган. Шу кунга қадар 20дан ортиқ қарама-қаршиликлар ва ҳужумлар қайд этилган. Жумладан, "Ямагути-гуми"нинг таянч бўлимларидан бирига ёқилғи аралашмаси бўлган шиша идиш ташлаб кетилган, бунинг натижасида бинонинг биринчи қавати бутунлай ёниб кетган.

Ажралиб чиққан "Кобэ ямагути-гуми" гуруҳи 6 минг ҳарбийдан иборат кучга эга.

"Ямагути-гуми"нинг сафи эса бугунги кунга қадар қисқариб, 14 мингдан ортиқ кишини ташкил этади. Шундай бўлса-да, "Ямагути-гуми" Япониядаги энг кучли уюшган жиноятчилик иттифоқилигича қолмоқда.

Полициянинг ҳисобига кўра, жами профессионал якудзаларнинг 46 фоизи "Ямагути-гуми"га мансуб. Бу ташкилот хусусий компаниялар кўрининишида деярли қонун доирасида ҳаракат қилади.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар