2015 йил январь-декабрь ойлари мобайнида Ўзбекистоннинг барча транспорт воситалари ёрдамида 1,534 млн. тонна юк ташилган, бу 2014 йил билан қиёслаганда 5,1 фоизга кўпдир.

“UzDaily.uz”нингДавлат статистика қўмитасига таянган ҳолда хабар қилишича, ўтган йили жами юк айланмаси 88,9 млрд. тонна-километрни ташкил этган ва 3,7 фоизга ўсган.

Автомобиль транспорти воситасида ташилган юклар ҳажми 1398,5 млн. тоннани ташкил этиб, 5,4 фоиз кўтарилган бўлса, юклар айланмаси кўрсаткичи 7,9 фоизга ўсиб, 33,9 млрд. тонна-километрга етган.

Хусусий тадбиркорларнинг юк ташиш ҳажми 7,5 фоизга ўсган ва 25,6 млрд. тонна-километрни ташкил этган.

Хусусий юк ташувчиларнинг автомобиль транспортидаги улуши 2014 йилдаги 75,7 фоиздан 75,5 фоизга пасайган.

Ҳаво транспорти орқали 24,5 минг тонна юк манзилига етказилган. Бу 2014 йилга нисбатан 6,2 фоизга ўсишни англатади.

Магистрал қувурларда юк етказиш айланмаси 2,1 фоизга ошиб, 31,9 млрд. тонна-километрни ташкил этди.