2015 йилда Ўзбекистон чакана савдо айланмаси 2014 йил билан таққослаганда 15,1 фоизга ўсиб, 71,02 трлн сўмни ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботига асосланиб uzdaily.uz сайти хабар берган.

Йирик корхоналарнинг чакана савдо айланмаси 9,186 трлн сўмни ташкил этиб, 2014 йилга нисбатан 9 фоизли ўсишни қайд этган. Уларнинг чакана савдодаги улуши 12,9 фоизни ташкил этган.

Кичик тадбиркорлик субьектларининг савдо айланмаси 16 фоизга кўтарилиб, жами 61,84 трлн сўмга етган. Кичик тадбиркорлар савдо айланмасининг умумий ҳажмидан чакана савдода маҳсулот сотиш ҳажми 2014 йил кўрсаткичидан 10,844 трлн сўм ёки 9,8 фоиз кўп бўлган.

Ушбу соҳа Республика умумий маҳсулот айланмасида 15,3 фоизни ташкил этди.