Исроил кнессети (парламенти) 2017 йилдан бошлаб дўконларда полиэтилен халталарнинг текин тарқатилишини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Бундай қарор атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида киритилди, деб хабар беради РИА “Новости” парламент матбуот-хизматига асосланган ҳолда.

Шундай қилиб, янги йилдан ҳар бир халтанинг нархи 0,1 шекель, тахминан 75 сўм атрофида бўлади.

Хабарида билдирилишича, айни пайтда исталган харидор мамлакатда дўкон кассаларида хоҳлаганча полиэтилен халталарни олиши мумкин. Бу эса атроф-муҳитга жиддий зиён етказади.

Исроил экология вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилда 8 миллион фуқаронинг ҳар бири йилига ўртача 275 та полиэтилен халтадан фойдаланади. Мамлакат миқёсида бу 2,2 миллиардга тўғри келади.