2030 йилда Дубай аҳолиси 5,2 миллион нафарга етади

Жаҳон 29 Март 2016 843

Дубай шаҳри қурилишини режалаштириш ва муҳандислик бўлими бош директор ўринбосари Абдуллоҳ Рафийнинг сўзларига кўра, 2021 йилга келиб аҳоли сонининг 3,3 миллион, 2030 йилга келиб эса 5,2 миллион нафарга етиши кутилмоқда.

"Шиддат билан ўсиб бораётган аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш учун ҳар йили ўртача 3,500 хонадон қурилиши лозим", дейилади Дубай муниципалитети тақдим этган баёнотда.

Дубай Статистика маркази берган маълумотларга кўра, 2016 йил январь ҳолати бўйича Дубай аҳолиси беш фоизлик ўсиш билан 2,4 миллион нафар кишини ташкил этган.

“Ўсиб келаётган аҳолининг эҳтиёжларини қондириш мақсадида Дубай муниципалитети 2020 йилгача умумий энергия қувватининг етти фоизини, 2030 йилгача 25 фоизини ишлатишига тўғри келса, 2050 йилга бориб бу кўрсаткич 75 фоизга етади”, - деб қўшимча қилди Абдуллоҳ Рафий.

Шунингдек, Рафий аҳоли сони кўпайиб борар экан, ҳокимият 2021 йилга қадар карбонат ангидриди гази чиқиндилари ҳажмини 15 фоизга, 2030 йилгача энергия қуввати ва сувга бўлган талабни 30 фоизга камайтиришни режалаштирганини билдирди.

Дубайда яшовчи одамлар деярли 90 фоиз вақтини бинолар ичида, ёки уйда, ёки ишхонада ўтказишади. Бино ичида сарфланган энергия қуввати сарфи 80 дан 90 фоизгача етади.

Аҳоли сони билан бирга Дубайда осмонўпар бинолар қурилиши ҳам кўпаймоқда ва яқин даврда бу тезлик сусайиши кутилмаяпти.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 19271 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48787 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22457 Ўзбекистон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1153 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар