А-320 самолётини гаровга олган шахс самолётга ёқилғи қуйиб, Туркияга учишни талаб қилди

Жаҳон 29 Март 2016 386

Egypt Air авиакомпаниясига тегишли А320 самолётини Александриядан Қоҳирага учиш вақтида гаровга олган ва Кипрдаги Ларнака аэропортига қўндирган шахс самолётга ёқилғи қуйишни, шундан сўнг Туркия томон учишни талаб қилди. Бу ҳақда Sky News Arabia хабар берган.

Бундан олдин, Миср самолётини олиб қочган шахс учувчидан Истанбулга учишни талаб қилгани, лекин учувчи ёқилғи етишмаслиги туфайли самолётни Кипрдаги Ларнака аэропортига қўндиргани ҳақида хабар берилганди.

Бу воқеа давомида аввалига самолётни Искандария ва Атланта университетлари профессори Иброҳим Самаҳа олиб қочгани ҳақида айтилди. Кейинроқ адашув юз бергани маълум бўлиб, авиақароқчининг исми шарифи Сайф ад-Дин Мустафо экани аниқланди.

Самаҳанинг ўзи айбловларни рад қилиб, бортни бошқа йўловчилар билан бирга тарк этганини билдирди. Унинг рафиқаси ҳам эри жиноятга алоқадор эмаслигини тасдиқлади.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49224 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102930 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52879 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9831 Lifestyle
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 217 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1423 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 1181 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 1126 Спорт
Трампни руҳшунос текширувига юбориш таклиф этилди
07:32 2469 Жаҳон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 2401 Жамият
Кўпроқ янгиликлар