Миср ҳукумати профессор Иброҳим Самаҳадан унга А320 самолётини ўғирлаш бўйича қўйилган айблов учун узр сўради. Бу ҳақда РИА Новости Миср бош вазирининг матбуот хизмати тарқатган хабарга асосланиб, маълум қилган.

Бундан олдинроқ, Миср президентининг вакили самолётни гаровга олган шахснинг исми аслида бошқача экани, у Сайф ад-Дин Мустафо эканини билдирганди.

Эслатиб ўтамиз, 29 март куни тонгида Александриядан Қоҳирага учаётган самолёт йўловчилардан бирининг талаби билан йўналишни ўзгартириб, Кипрнинг Ларнака шаҳрига бориб қўнгани ҳақида маълум қилинганди.

Кейинроқ уни келиб чиқиш мисрлик бўлган АҚШ фуқароси, Атланта университети профессори Иброҳим Самаҳа гаровга олгани ҳақида хабар берилди.