АҚШ вице-президенти Жо Байден 31 мартда Вашингтонда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашув ўтказади.

Туркия етакчиси вакилларининг маълум қилишича, Эрдўған 29 мартда АҚШга ядровий хавфсизлик бўйича саммитда иштирок этиш учун жўнаб кетади. У АҚШда 2 апрелгача бўлади. Эрдўған "учрашувда ядровий хавфсизлик масалалари билан бир қаторда Париж, Истанбул, Анқара ва Брюсселдаги терактларни муҳокама қилмоқчи ва минтақавий мавзулар бўйича фикр алмашмоқчи".

Саммит Вашингтонда 31 март-1 апрелда бўлиб ўтади.