Брисбенлик (Австралия) Жошуа Риддел Facebook Messenger дастуридаги баскетбол мини-ўйинини кўриб, шу ўйинда кўпроқ балл йиғмоқчи бўлди. Бунинг учун у одам ўрнига баскетбол ўйнай оладиган роботни яратди. Ва робот ҳозиргача 101 баллни тўплади!

Жошуа Reddit сайтида унинг ихтироси қандай ишлаши ҳақида тушунтириб берди. Ўйин ишга туширилган смартфон экранига веб-камера қаратилган. Унинг ёрдамида робот копток ва сават қаерда жойлашганини кўради. Бундан сўнг, компьютер саватнинг тезлашишини (10 баллдан сўнг у экран бўйлаб ҳаракатлана бошлайди) ва бир ярим секунддан кейин сават қаерда бўлишини башорат қилади. Роботнинг ўзи эса Arduino платасига уланган бўлиб, компьютердан моторларни (уларнинг сони иккита) қайси бурчакка бурилиши ҳақидаги буйруқларни олади.

Қуйидаги роликда робот қандай қилиб 81 балл йиғаётганини томоша қилишингиз мумкин: