Бирлашган Араб Амирликларида 12 та бинодан ташкил Ajman One турар жой мажмуасидаги камида икки бинода ёнғин чиқди, деб хабар бермоқда Gulf News нашри.

Мажмуа Ажман ва Шаржа амирликлари чегарасида жойлашган бўлиб, унинг асосан 1-сонли биноси катта талофат кўрган.

Турар жой мажмуасидаги одамлар эвакуация қилинган, ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этишга киришганлар.

Қутқарувчиларнинг маълумотларига кўра, ёнғин ҳақидаги маълумот маҳаллий вақт билан 21.45 да келиб тушган.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.