БААда содир бўлган ёнғинда беш киши жабрланди

Жаҳон 29 Март 2016 362

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) турар-жой комплекида содир бўлган ёнғин оқибатида беш нафар одам азият чеккан. Бу ҳақда маҳаллий ОАВга таяниб Reuters хабар беради.

Маълум бўлишича, ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этишга муваффақ бўлишган.

Шунга қарамай, ҳукумат вакиллари жабр кўрганлар ҳақида аниқ маълумот бермаган.

Эслатиб ўтамиз, БААда Ajman One турар-жой комплексининг икки биносида ёнғин чиққан эди.

Кўпроқ янгиликлар