Бағдод марказида портлаш юз берди, қурбонлар бор

Жаҳон 29 Март 2016 368

29 март куни тонгида Ироқ пойтахти Бағдод шаҳри марказида навбатдаги портлаш юз берди. Рейтер агентлигини маҳаллий манбага асосланиб, хабар беришича портлаш натижасида камида бир неча киши ҳалок бўлган ва 8 киши жароҳатланган.

Полиция маълумотига кўра, портлаш шаҳарнинг Боб Шаржи туманида юз берган. Бу ҳудудда бир қанча ишчилар гуруҳлари қурилиш ишларини олиб бораётганди.

Портлаш тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.

Кўпроқ янгиликлар