Биринчи апрель санасида ҳамкасбларимизга ёки яқин дўстларимизга турли ҳазиллар қилишимиз мумкин. Кимлардир шунчаки оғзаки сўзлар билан ишонтиришга ҳаракат қилса, яна баъзилар бирон бир ҳаракатлар орқали ҳазил қилишга киришади.

Эътиборингизга алдов учун оригинал ҳазилларни ҳавола қиламиз.

1. Атир совунни олиб, унга рангсиз тирноқ бўёғини суриб чиқасиз. Бўёқ қуриши билан идишчасига солиб қўясиз. Тонгда кимдир совун билан қўлини ювмоқчи бўлса, уни қанча ишқаламасин, кўпик чиқмайди.

2. Пишириқлар учун ишлатиладиган кўк бўёқни тиш чўткаси устига билинтирмай сепиб қўйиш.

3. Гиламчаларни тошлар билан безанг.


4. Хонани барча ерини шарлар билан безанг. Шунда уйқудан эндигина уйғонган киши ҳайратдан ёқа ушлайди.

5. Ёки бир марталик ичимлик идишчаларига сув тўлдириб чиқинг.

6. Уйқудаги кишига соқол ёки мўйлов чизинг. Ёки бирон бир сурат. Шунда у уйғонгач, юзини ювмоқчи бўлганида, кўзгуга қараб қўрқиб кетади. Уни совун билан кеткизишга ҳаракат қилганда эса, совун кўпирмайди.

7. Бу ҳазил ишхонада қўллашга тўғри келади. Бунинг учун эркаклар ҳожатхонаси белгисига кичик юбка шаклини кесиб ёпиштириш кифоя.


8. Иш компьютери клавиатурасининг шрифтларини махсус белгилар ёрдамида ўзгартириб қўйиш мумкин.


9. Иш столига ўйинчоқ каламушлар қўйилса, уни тўсатдан кўрган киши ҳайқириб юбориши аниқ.

10. Машинанинг ҳамма ерига стикер ёпиштириб чиқиш.

11. Компьютер сичқончасини олиб, унинг пастки сенсор қисмини скотч ёрдамида беркитиш мумкин. Шунда ҳамкасбингиз сичқонча орқали бирон бир ҳужжатни очолмай хуноб бўлади.


12. Сичқонча орқасига байрам билан табриклаб, ҳазил қолдиришингиз ҳам мумкин.