2016 йилда нефтга талаб ўса бошлайди, деган хулосага келди Crédit Suisse швейцар банкининг эксперти Ян Стюарт. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда. Бу бир қатор номақбул омилларга қарамасдан юз бермоқда. Бундай омиллар орасида илиқ қиш, табиий захиралар қазиб олучи тармоқларда ҳамда Россия ва Бразилия каби ривожланаётган иқтисодиётларда пасайиш омиллари бор. 

Нефтга талаб барқарор, бунга Шимолий Америка ва Европа иқтисодиётларининг тикланишда давом этаётгани қисман ёрдам бермоқда.

Нефтга талаб ҳозирда кўпроқ саноат ишлаб чиқариши эҳтиёжлари билан эмас, балки ривожланаётган давлатларда ўрта синф ҳозирда борган сари фаолроқ фойдаланаётган йўловчи транспорти билан боғланмоқда. Банкнинг фикрича, бу шароитларда нефтга талаб саноат ишлаб чиқаришининг ўсишидан олдинда боради. "Биз жорий йилда агар иқтисодиёт ривожланмасликка қараб кетмаса, нефтга талабнинг бироз тикланишини кутмоқдамиз", деб айтди Стюарт. Унинг фикрича, май ойига келиб нефть нархи 50 долларни ташкил қилиши мумкин.