EgyptAir самолётини гаровга олувчида портловчи модда бўлмаган

Жаҳон 29 Март 2016 376

29 март куни Мисрнинг Egypt Air авиакомпаниясининг А320 самолётини гаровга олган шахс сохта "бомба"дан фойдаланган. Бу ҳақда Кипр ИИВ раҳбари Иоаннис Касулидисга асосланиб, маҳаллий нашрлар хабар тарқатган.

Унинг маълум қилишича, авиақароқчи мобил телефонлар ғилофининг "бомба ғилофи" эканига самолётдагиларни ишонтирган.

"Бизда шубҳа бор эди, аммо текширувлар натижасида самолётда портловчи қурилма бўлмагани тасдиқланди", дейди вазир.

Унинг маълум қилишича, Мисрдан учиб келган самолёт экипажи билан араб тилини билувчи таржимон воситасида воқеа тафсилотлари аниқлаштирилган.

У шунингдек, самолётни гаровга олувчи Кипр ҳукумати унинг самолётни Истанбулга қўйиб юбориш таклифини қабул қилмаганидан кейин таслим бўлгани ҳақида билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Сайф ад-Дин Мустафо исмли шахс 29 март куни Egypt Air авиакомпаниясининг Александриядан Қоҳирага учишни амалга ошираётган, бортида 81 киши бўлган самолётини гаровга олди. У ўз ёнида портловчи модда борлигини айтиб, экипаж ва йўловчиларга таҳдид қилган. Унинг талаби билан самолёт шимолга қараб учган, у Истанбулга учишни талаб қилган, аммо учувчи ёқилғи етмаслигини сабаб қилиб, Кипрнинг Ларнаки аэропортига қўнишни амалга оширган.

Бир муддат музокаралардан сўнг авиақароқчи қўл кўтариб таслим бўлди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар