Туркия президенти Тоййиб Эрдўғон 31 мартдан 1 апрелга қадар Вашингтонда бўлиб ўтадиган атом хавфсизлиги саммити давомида АҚШ раҳбари Барак Обама билан учрашиши ҳақида маълум қилди.

У бу ҳақда АҚШга кетиш олдидан айтиб ўтган, деб хабар беради Reuters.

Унинг сўзларига кўра, бошқа учрашувлар қаторида ушбу икки томонлама учрашув ҳам бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ The Wall Street Journal нашри АҚШ президенти Барак Обама Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан шахсий учрашувдан бош тортгани ҳақида маълум қилган эди.